Депутат Акмал Саидов таклифи билан президентнинг «Янги Ўзбекистон стратегияси» китоби учун мобил илова яратишга 2,6 млрд сўм сўралди. Бироқ лойиҳа Инновациялар вазирлиги ҳайъатида кўплаб саволлар туғдирди ва икки марта молиялаштириш рад этилиб, ғоя қайта кўриб чиқиш учун қайтарилди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳукуматда бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков раҳбарлик қилаётган тизимга ўтказилди. Бунга қадар вазирлик бош вазир Абдулла Арипов тўғридан-тўғри раҳбарлик қилган комплексда эди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги Тошкентда кузатилган чанг-қумли бўронданг сўнг «Беруний» метро бекати ва «Академ шаҳарчаси» ҳудудидан олинган чанг намуналари хавфсиз бўлиб чиққанини маълум қилди. «Чанг таркибида оғир металлар, тузлар, инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар мавжуд эмас», — дейилади хабарда.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳайъати қишлоқ хўжалиги, биология, тиббиёт, филология, IT ва бошқа соҳаларда 12 та стартап лойиҳасини маъқуллади. Улар орасида 1,2 млрд сўмлик Google ва «Яндекс» қидирув тизимлари учун ўзбек морфологияси дастурий анализаторини ишлаб чиқиш лойиҳаси ҳам бор.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг маълум қилишича, коронавирус ҳолатлари улушининг 82% ини «delta» штамми ташкил этади. Бу бутун кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.
Фанлар Академияси қошидаги геномика ва биоинформатика маркази олимлари помидорга асосланган коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқиш устида ишлашмоқда. Шунингдек, қорамолларни коронавирусга қарши вакциналар билан эмлаб, унинг сути вирусга қарши курашишга ёрдам бериши мумкинлиги борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда август ойидан бошлаб коронавирусга қарши хитой-ўзбек вакцинаси ишлаб чиқариш бўйича меморандум имзоланишига келишилди. Биринчи босқичда ойига 10 млн доза вакцина ишлаб чиқариш ва кейинчалик бу кўрсаткични йилига 200 млн дозагача олиб чиқиш кўзда тутилмоқда.
Шахлохон Турдикулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, Олимжон Тўйчиев инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори лавозимида ишлаб келган Шаҳло Турдиқулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистонда коронавирусни аниқловчи тест тизими ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Ҳозирда 100 минг дона тест тизимини ўз ичига олган навбатдаги партия ишлаб чиқарилди. Ушбу стартап ҳафтасига 100 000 та тест-системаси ишлаб чиқариш қувватига эга.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг